Ҳамма тиллар ҳам бор эканми? Биз Global Voices мақолаларини фуқаролик медиани барчага етиб брориши учун таржима қиламиз.

Чорасизлик туйғуси: Туркиядаги уйғур қочоғи билан суҳбат

Эршод Абдулаҳадга тегишли суръатдаа Хитой ҳукумати қизил аждаҳо тимсолида гавдаланади, бошига анъанавий дўппи, эгнига кўк кўйлак кийган киши эса Шарқий Туркистон мустақиллик ҳаракатини тамсил этади. Сурат муаллиф ижозати билан эълон қилинмоқда.

Мақола муаллифи шахси хавфсизлик нуқтаи назаридан сир сақланмоқда.

Хитойдаги уйғур аҳолисига нисбатан тазийқлар 2007 йилдан эътиборан яна-да зўрайиб, уларни оммавий тарзда ҳибсга ташлаш амалиёти бошланиб кетди. Расмий Пекиннинг бу йўсиндаги ирқий ва диний сиқувга олиш сиёсати туфайли кўплаб уйғур ёшлари Хитойни ташлаб чиқишга мажбур бўлишмоқда. Миср, Туркия ва Малайзия сингари мусулмон мамлакатларида қочқинликда бўлганлари эса бу ерларда бутунлай қолишни афзал кўришмоқда.

Хитой ғарбидаги Шинжон (Шарқий Туркистон) вилоятининг туб жой аҳолиси ҳисобланган 11 миллионлик уйғурлар 2012 йилда Си Цзиньпин ҳокимият тепасига келганидан бошлаб давомли таъқиблар остида қолди. Хитойда уйғурларни «Ватан сепаратистлари» ёки «террорчилар» деган тамға босиш одат тусига кирди. Расмий баёнотлар ва ОАВларда бу каби сўзларга муттасил дуч келиш мумкин. Тобора кучайиб бораётган таъқиблар оқибатида уйғурлар асосий ҳуқуқларнинг аксаридан мосуво этилди. Уларнинг эътиқод эркинлиги, эркин ҳаракатланиш ҳуқуқлари кескин чеклаб қўйилди, ҳаттоки ёш авлод ўз она тилида таълим олиб, уйғур тилини сақлаб қолиш имконларига ҳам тўсиқлар қўйилди.

Уйғурларни таъқиб этиш турли шаклларда намоён бўлмоқда. Кўп йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этиш ёки жазо лагерларига мажбуран жойлаштириш кейинги йилларнинг яққол манзарасига айланди. Турли манбалар ва шоҳидларнинг гувоҳлик бершича, ушбу лагерларда миллиондан ортиқ уйғур ва бошқа мусулмон миллат вакиллари сақланмоқда. Хитой «касбий таълим марказлари» деб аташни афзал кўраётган бу лагерларга доир маълумотлар қаттиқ сир тутилиши сабабли улардаги шароитлар ва қийноқлар кўламини билиш мушкул, аммо сизиб чиқаётган хабарларга таянилса, шу кунга қадар юзлаб, эҳтимолки, минглаб маҳбуслар хитойча «касбий таълим» қурбонларига айланганини тахмин қилса бўлади. Бу борадаги батафсилроқ ахборот Шинжон қурбонлари маълумот базасида сақланмоқда.

Global Voices Шинжоннинг Хўтон шаҳрида туғилиб ўсган 22 ёшли Эршод Абдулаҳадни суҳбатга тортишга муваффақ бўлди. Айни пайтда Туркияда қочқин сифатида қолаётган Эршоднинг отаси ва катта акаси Хитойда ўн саккиз ва ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган. Расмий Пекин ўзига хос “қора рўйхат”га тиркаган 26 та мамлакатдан бири – Мисрда таҳсил олганлиги сабабли Эршод Хитойга қайтиб бора олмайди. Борди-ю барча хатарларни бўйнига олиб, қайтгудек бўлса, саёҳат ва тадбиркорлик важидан ёки бўлмаса ўқиш учун хорижга чиқиб келган бошқа уйғур ёшлари каби уни ҳам аянчли тақдир кутаётганини у жуда яхши билади – ёқимсиз сўроқ-саволларга тутилиб, таъқибларга дучор бўлади, пировардида эса қамоққа ёки ўша ёпиқ лагерларга ташланиши ҳам кундай равшан.

Мазкур интервью телефон орқали уйғур тилида олиниб, қисқартирилган шаклда эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Global Voices (GV): Мисрга боришга сизни нима ундади?

Ershat Abdul'ehed (EA): I just wanted to learn more about my religion, Islam. My plan was to study and then go back home. When I went to Egypt for studies in 2015, there was absolutely nothing illegal about doing such a thing. My father Abdul’ehed Jume, accompanied me to Egypt to get settled, and then returned home to Hotan, in Xinjiang, where he was running a successful business selling car parts. My older brother, Abubekir Abdul’ehed, was also working in the family business. In February 2016, Abubekir came to Egypt to visit me for two weeks.

Эршод Абдулаҳад (ЭА): Ниятим ўз диним, яъни Ислом ҳақида чуқурроқ билимга эга бўлиш эди. Бу ерда таҳсилимни тамомлаб, албатта уйимга қайтмоқчи эдим. 2015 йилда Мисрга таҳсилга йўл олганимда бунга ҳеч қандай тўсиқ йўқ эди. Отам Абдулаҳад Жума ўшанда Мисрга мен билан бирга келди, таҳсил ва турар жойларим ҳал бўлгач, кўнгли жойига тушиб уйга қайтиб кетганди. Хўтонда отам акам билан бирга автоэҳтиёт қисмлари савдоси билан муваффақиятли шуғулланиб келишар эди. 2016 йил февралида Абубекир Аблулаҳад акам мени кўргани Мисрга икки ҳафтага келиб кетди.

GV: Отангиз билан акангизга нимадир бўлдими шундан сўнг?

EA: Both got arrested in early 2017, but we never got any information about the reason for that arrest, so I just have my own theory. The only reason I can think of, is that my father is punished for sending me to study in Egypt. And for my brother – that he went to Egypt to visit me. Plus, the Chinese authorities have targeted many wealthy and successful Uyghurs in recent years, and my father is one of them. All my family knows is that both are held in a prison in Ürümqi [the capital of Xinjiang region]. We have no news about their health status or about their charges, and I am particularly worried about my brother because just a month before his arrest, he went through kidney surgery.

ЭА: Икковини ҳам 2017 йил бошларида ҳибсга олишди. Бунинг аниқ сабабларини ҳалигача билмаймиз, шу сабабли менинг ўз таҳминим бор: мени Мисрга таҳсилга юборгани учун отамни ҳибс қилишган бўлса, акам бечорани ҳам мендан ташвишланиб Мисрга келиб кетгани учунгина қамоққа ташлаган бўлишлари керак. Бундан ташқари, Хитой ҳукумати биринчи ўринда бизнинг оилага ўхшаш ўзига тўқ тадбиркор одамларни таъқиб этишяпти. Икковини ҳам Урумчида (СУАР маркази) тутиб туришганини билсак-да, уларнинг ҳоли нима кечяпти, қанақа айб қўйишяпти – булар ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Айниқса, акамнинг соғлигидан кўпроқ ташвишдаман, чунки ҳибсга олинишидан бир ойча аввал буйрагида жарроҳлик амалиётини кечирганди.

GV: Шинжондаги бошқа яқинларингиз билан қандай алоқа қиляпсиз?

EA: I am completely cut off now. My relatives deleted us from their Wechat accounts [the main social media app in China], and in the current situation I am also worried that they will get some kind of retaliation from the authorities if I try to contact them. In June 2017, I moved with my mother and sister, who had been visiting me, from Egypt to Turkey, This is the only family I am in touch with now.

ЭА: Ҳозир улар билан алоқаларим мутлақо узилган. Қариндошларимиз бизни Wechat аккаунтларидан ўчириб ташлашган. Ҳозирги қалтис пайтларда уларга боғлангудек бўлсам, расмийлар уларни ҳам тинч қўйишмайди. Мени кўришга келган онам ва синглимни олиб, 2017 йил июнида Мисрдан Туркияга кўчиб келдик. Ҳозир иккисидан бошқа бирор яқиним қолмади.

GV: Туркияда ҳаёт қийин кечмаяптими?

EA:  Here I am studying sociology, but I find it very hard to perform. Many Uyghur students in Turkey face a similar situation: we are deeply affected by the fact we are being separated from our parents, and are not able to contact them. We are living in a nightmare. We are constantly worried and feel hopelessness. It’s really difficult to focus on our studies in a situation like this. To me, the future looks very dark, and it’s not possible for me to lead a normal life.

ЭА: Бу ерда мен социология фанидан таҳсил оляпман. Албатта осон бўлаётгани йўқ. Туркияда ўқиётган уйғур талабалари барчасининг муаммоси бир хил, яъни тоа-оналаримиздан ажраб қолганмиз, улар билан боғланолмаймиз. Худди дахшатли туш ичида яшаётгандекмиз. Доимий равишда хавотир ва умидсизлик ҳис қилиб келмоқдамиз. Мен учун келажак қоронғу кўринмоқда, оддий ҳаётга қайтишимнинг имкони йўқ.

Эршод Абдулаҳаднинг яна бир суратида Хитойда Рамазон Ҳайтини қай тарзда нишонлаётгани тасвирланади.   

GV: Уйғурлар ҳаракати фаоли бўлиш қарори сизда қачон пайдо бўлди?

EA: Following the initial shock and despair after learning about the arrests of my father and my brother, I didn’t know what to do. I just hoped that what really had happened wasn’t true. After two years passed without any news from them, I wanted to make a video testimony for them. But my mother stopped me. She was afraid that I would make the situation worse for them. But by 2020, we still had no news, so she agreed to let me do it. I have since posted some videos. Besides I started drawing caricatures as another way to draw attention.

ЭА: Отам билан акамнинг ҳибсга олинганини эшитганимдан сўнг чуқур қайғуга ботдим, уларга қандай ёрдам беришимни билмай қолдим. Уларни ноҳақ қамоққа олишган ва ҳаммаси ойдинлашгач, иккисини ҳам албатта қўйиб юборишади деб умид қилдим. Улар ҳақида бирор хабар оломасдан орадан икки йил ўтди. Шунда мен уларнинг айбсизлигини исботлаш учун видеогувоҳлик ёзиб жўнатмоқчи бўлдим, аммо бу нарса отам билан акамнинг аҳволини яна ҳам оғирлаштиришидан қўрққан онам бу ишга рухсат бермади. 2020 йилга келиб ҳам тайинли бирор хабар ололмагач, онам охири рози бўлди. Ўшандан бери бир неча видеоёзувлар қилиб, тармоқларга жойладим, бундан ташқари, бошимизга тушган бу кулфатга эътибор қаратиш умидида турли карикатура суратлар чиза бошладим.

Яқинларини озод этиш талаби билан Эршод тайёрлаган ана шундай роликлардан бирини youtube каналида кўришингиз мумкин:

Global Voices ташкилоти ўз иштирокчилари хавфсизлиги масаласига жиддий ёндошади. Шу сабабдан мазкур мақола муаллифи исмини сир тутишни маъқул топдик.

Мулоқотни бошлаш

Муаллифлар, марҳамат қилиб кириш »

Кўрсатмалар

  • Барча шарҳлар, модератор томонидан кўриб чиқилган. 1 дан ортиқ шарҳ қолдирманг, акс ҳолда спам сифатида қабул қилинади.
  • Илтимос, бошқаларни ҳурмат қилинг. Нафрат уйғотувчи, ҳаёсиз, ва шахсга тажоввуз қилувчи шарҳларга рухсат берилмайди.