Халқаро низолар жой номларида ҳам давом этади: Тоғли Қорабоғ ҳолати

Тоғли Қорабоғ кўриниши. Wikipedia, Sonashen фотосуръати,  CC BY-SA 3.0 лицензияси асосида ишлатилган

27-сентябрда, жанубий Кавказда жойлашган Озарбайжон ва Арманистон давлатлари ҳар томоннинг ҳарбийлари ва фуқаролари ўлимига сабаб бўлаётган қуролли можарони қайта авж олдиришди. Тўқнашувнинг асосий сабаби халқаро қонун доираси бўйича Озарбайжоннинг бир қисми бўлган, лекин 1994 йилдан бери этник арманлар ҳокимияти назоратида бўлган ўзини республика деб эълон қилган Тоғли Қорабоғ анклави устидан назорат ўрнатишдир.

Tўқнашувнинг маркази бўлган анклав ўттиз йилдан бери ҳал қилинмаган. Бу тоғли ҳудудда асрлар давомида турли-туман миллатлар яшаб келган: Асосан насроний арманлар ва шиа мазҳабидаги озарбайжонлар, ҳамда рус, курд ва юнонлар. 

Ҳудудда Туркий озарбайжонча сўзлашадиган озарбайжонлар ва Ҳинд-Европа тили бўлган арманчада гаплашадиган арманлар каби турли тилларда гаплашадиган турли-туман миллатлар яшар экан, жойларнинг бирдан ортиқ номланиши юзага келади. Бундан ташқари, ушбу ҳудудларга, турли мустамлака империяларга сиёсий қарамлик даврида, уларнинг рус, турк ва форс тилларидан ҳам жойларнинг номланишлари қўшилган. 

Инглизчада кўп ишлатиладиган Nagorno-Karabakh (Tоғли Қорабоғ) номи рус, туркий ва форс тилларидаги сўзларнинг қўшилишидан ташкил топган. Биринчи қисми, ‘Nagorno’ русчадан жойнинг географик тузилишига кўра ‘тоғли’ деган маънони англатади. ‘Karabakh’ еса иккита туркий сўзнинг инглизча кўринишидир: ‘kara’ қора дегани ва ‘bağ’ боғ деган маънони беради. Лекин ‘bağ’ сўзининг ўзи форсчадан келиб чиққан ва барча туркий тилларда кенг қўлланилади. 

Nagorno-Karabakh (Тоғли Қорабоғ) жумласи Совет маъмурий бирлиги номидан келиб чиққан. Тоғли Қорабоғ мухтор вилояти, русчада Нагорно-Карабахская автономная область бўлиб, 1923-йилда ташкил топган. Бу маъмурий бирлик русчада Нагорный Карабах деб аталадиган ҳудуднинг бир қисмини эгаллаган. 

Озарбайжон тилида ҳудудга оид энг кенг тарқалган ном ‘Qarabağ’ дейилади. Инглизчада аҳоли ва тилни тасвирлашда иккита термин ишлатилади: Azerbaijani (озарбайжон) ва Azeri (озар), лекин расмийлик ва ҳурмат юзасидан Azerbaijani (озарбайжон) кўпроқ ишлатилади. 

Арманчада, ҳудудга оид иккита термин мавжуд. Биринчиси Ղարաբաղ, у Гарабағ деб ўқилади ва озарбайжон тилида бўлгани каби, ҳудди ўша тарихий ҳудудга нисбатан қўлланилади. Иккинчиси эса Արցախ, у одатда инглизчада Artsakh кўринишида бўлади ва ҳудудни сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан де факто назорат қиладиган ҳокимиятлар томонидан Арцах Республикаси номи остида тарғиб қилинади. Арцах Республикси шу ном остида бошқа учта тан олинмаган республикалар томонидан тан олинган: Транснистрия, Жанубий Осетия ва Абхазия. Арманистон расман тан олмаган бўлса-да, лекин Арцахни сиёсий, иқтисодий ҳамда ҳарбий жиҳатдан қўллаб келади ва аҳвол янада юмонлашса, унинг тан олинишини ҳам баён этган. 

Номларнинг иккиталиги ҳудуд пойтахтига ҳам ҳосдир. У арманчада Ստեփանակերտ дейилади ва инглизчада Stepanakert (Степанакерт) деб берилади. Бу ном Совет ҳукумати томонидан большевик арманларнинг қаҳрамони Stepan Shaumian шарафига 1923 йилда қабул қилинган. Озарбайжончада, бу шаҳар Xankəndi номи билан маълум ва у инглизчада одатда Khankendi кўринишида ёзилади. 

Мулоқотни бошлаш

Муаллифлар, марҳамат қилиб кириш »

Кўрсатмалар

  • Барча шарҳлар, модератор томонидан кўриб чиқилган. 1 дан ортиқ шарҳ қолдирманг, акс ҳолда спам сифатида қабул қилинади.
  • Илтимос, бошқаларни ҳурмат қилинг. Нафрат уйғотувчи, ҳаёсиз, ва шахсга тажоввуз қилувчи шарҳларга рухсат берилмайди.