Ҳамма тиллар ҳам бор эканми? Биз Global Voices мақолаларини фуқаролик медиани барчага етиб брориши учун таржима қиламиз.

Lingua

Mohamed ElGohary

Mohamed ElGohary, Lingua менежери, Global Voicesнинг Цебудаги саммитида Филиппин. Суръат муаллифи

Lingua – бу юзлаб кўнгилли таржимонлар ёрдамида жаҳонинг ўнлаб тилларига мақолаларни таржима қилиш орқали Global Voices таъсирини кучайтирадиган лойиҳа. Mohamed ElGohary – тиллар бўйича менежер. Бизни ижтимоий тармоқлар Facebook, Twitter и Google+ да кузатиб боринг, ва янгиликларимизга обуна бўлишни унутманг!

Қўйидаги ариза шаклидан бизга мурожаат қилиш ва сафимизга қўшилиш учун фойдаланинг. Саволларингиз борми? Бизга мурожаат қилинг.

Қисқа тарихимиз

2006 йил, Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган Global Voices Саммитидаги семинарлардан илҳомланган бир гуруҳ француззабон блоггерлар,  Global Voices асосчилари Ethan Zuckerman, Rebecca MacKinnon ва тайванлик контрибютор Portnoy га GV француззабон ўқувчилари учун саҳифасини очиш таклифи билан чиқишди. Олдинроқ бундай саҳифа Portnoy томонидан хитой тилида очилган эди. Бошқа тиллардаги жамоалар ҳам бундан илҳомланишади ва шу тариқа Lingua дунёга келади.

Иштирок этинг!

Тиллар уларда сўзлашувчи жамоаларнинг импульсини ўзида намоён этади. Lingua кўнгилли таржимонлар учун бош саҳифа ва веб саҳифанинг юқори қисмидан жой берилади. Улар муҳим ахборотларни олиб, таржимонлик портфолиосини шакллантиришлари мумкин. Lingua таржимонлари дунёнинг турли бурчакларини ўзаро ришталар билан боғлашади ва турли жойлардаги овозларни кучайтиришга ёрдам беришади. Анкетани тўлдириб, сафимизга қўшилинг! Янги тилларни қўшиш учун бизга ариза беринг!

Your Name (required)

Your Email (required)

Subject

Your Message

Global Voices Lingua participants

Global Voices Lingua иштирокчилари Коломбо, Шри-Ланкадаги саммитда. Суръат муаллифи Jer Clarke