Тошкентдаги тарихий театр Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги доимий алоқаларни намойиш этади.
1947 йили Ўзбекистон пойтахти Тошкентда шўро ориентализми руҳида барпо этилган Алишер Навоий номидаги катта опера ва балет театри тантанали очилди. 1400 томошабинга мўлжалланган маҳобатли ушбу бино қурилишида Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ўзбекистонга олиб келинган япон ҳарбий асирлари иштирок этишган.
Тошкентдаги театр – Марказий Осиё ва Япония ўртасида узоқ давр мобайнида давом этиб келаётган алоқаларни кўрсатибгина қолмасдан, Кунчиқар мамлакат мағлубиятидан сўнг бутун Осиё бўйлаб сочилиб кетган миллионлаб япон аскарлари ва оддий фуқароларининг кейинги тақдирларига ҳам ойдинлик киритади.
1945 йилнинг августига келиб, 6.6 миллионли аскарлар, мустамлака маъмурлари ва бошқа тизимларда машғул бўлган ҳарбий ва ноҳарбий хизматчилар – ўша даврдаги Япония аҳолисининг жаъми 9 фоизи Осиё ва Океаниянинг турли минтақаларида ўрнашган эди. Уруш тугагач, бу одамларнинг барчаси – қай йўсинда Японияга қайтиб бориш муаммоси қаршисида қолишди.
Уларнинг барчасига ҳам Ватанга дарҳол қайтиб бориш насиб этмади. Баъзилари умуман қайтиб боришмади. Совет қўшинларининг 1945 йили Манчжурияга бостириб кириши натижасида 456 000 япон ҳарбийлари ва мустамлака ҳудудларидаги маъмурий ишларга жалб этилган фуқаролар, ҳарбийлар томонидан Шўролар Иттифоқининг турли қисмларида жойлашган меҳнат лагерларига мажбурий олиб кетилди. Кейинги ўн йиллик давомида ҳарбий асирларнинг электр станциялари барпо этилишида, кўприк ва йўллар қурилишида, кўмир конларида ишлашлари, Шўролар Иттифоқига ҳарбий товон тўлашнинг бир шакли эди.
Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин мажбурий меҳнатга жалб этилган япон аскарлари ва фуқароларидан иборат ҳарбий асирларининг 25 000 нафари Ўзбекистонга жўнатилган. Улар иштирок этган лойиҳалардан бири – Навоий театри қурилиши бўлди. Уларнинг меҳнатлари хотирасига бағишланган зарҳал ёзувли лавҳани театрга кираверишда ҳамон кўриш мумкин.
Қаҳратон қишлар, оғир меҳнат ва очликдан омон қолган япон ҳарбий асирлари Японияга қайтишни (引き揚げ) ўн йил кутишларига тўғри келди. Қайтиб келаётган асирлар оқимини йўлга солиш учун Япония ҳукумати мамлакат узра бир неча йирик портларда, шу жумладан Майзуру портида ҳам репатриация Марказларини ташкил этди.
Мазкур марказларда қайтиб келаётганлар ўзларининг она жамоаларига қайтиш учун, вайронкор урушдан сўнг тикланишга интилаётган Япония шароитида кўпинча тайинсиз келажак сари йўналтирилиб текширувдан ўтардилар. Мисол учун мажбурий меҳнат лагерларида узоқ йил турганларидан сўнг кўплаб собиқ асирлар коммунистларга мойилликда шубҳаландилар.
MEN OR BEASTS?
I’d long had the impression that life was difficult for repatriated Japanese soldiers after WW2, but this 1949 passage from the Nippon Times (Japan Times) is brutal.
End of article blames the Communism, as the returnees had been held in Soviet prison camps. pic.twitter.com/pKfCKrzCDS
— the tokyo files (@thetokyofiles) November 16, 2019
ОДАММИ МАҲЛУҚМИ?
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг уйларига қайтган япон аскарлари тақдири мушкул бўлганини тахмин қилардим, аммо Nippon Times (Japan Times) газетасида 1949 йилда чоп қилинган мана бу мақола бешафқатлиги билан кишининг ақлини шошириб қўяди.
Мақола охирида асирлар айнан шўро лагерларида сақланганлиги учун барча айблар коммунизм гарданига юкланади.
Япон денгизи соҳилидаги Майзуру порти жўғрофий ажралиб қолган, урушдан кейинги ягона репатриация маркази ҳам худди шу ерда эди. 1958 йилга келиб, бу марказ ёпилганидан кейин кенг миқёсли юртга қайтариш тадбирлари ҳам ниҳоясига етди. 1945 йилдан 1958 йилга қадар Майзуру портида лангар ташлаган 346 кема умумий ҳисобда 660 минг кишини Японияга олиб келган эди.
Ҳозирги пайтда Майзуру хотира музейида япон асирларининг Совет Иттифоқидаги ҳаётлаи ва сўнгра юртга қайтиб келишлари тарихи сақланиб қолган. Музей артефактлари ва экспонатлари орасида шундай инсталляциялар борки, улар Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар тарихини асирликдан тортиб дўстона алмашинувларгача (抑留から交流ヘ) намоиш этади. 2020 йилда Майзуру Ўзбекистоннинг кураш бўйича олимпия жамоасига мезбонлик қилади.
Япон ҳарбий асирлари бир пайтлар Ўзбекистонда товон тўлашлари билан самимий фахрланадиган одамларни бугун ҳам Японияда учратиш мумкин. Marubeni номли япон савдо ширкатининг интернет саҳифаси архивидан олинган ёзувлар:
When the great earthquake occurred in 1966 that toppled most of the buildings in the city, only the Navoi Theater escaped unscathed, clearly demonstrating the architectural skills of Japan.
1966 йилда содир бўлган кучли зилзила оқибатида шаҳардаги аксар бинолар вайрон бўлган бўлса-да, Япониянинг бинокорлик борасидаги малакасини ёрқин намоён қилиб Навоий номидаги театргина фалокатдан омон қолди.