Алексей Навальнийнинг муҳожирларга нисбатан қарашлари, унинг демократияни қўллаб-қувватловчи мулоҳазаларига зиддир.

Россия жамиятини бир бирига қарама-қарши томонларга бўлиб юборган шахсга Марказий Осиё нигоҳи орқали қараш, 1-қисм.

Evgeny Feldman for navalny.feldman.photo, used under CC-BY-NC license.

Алексей Навальний Иркутск, Марказий Россияда, 2017 йилдаги сайлов компанияси. Evgeny Feldman for navalny.feldman.photo, used under CC-BY-NC license.

Либерал Россиянинг катта қисмини бирлаштиришга муваффақ бўлган шахс, Путинга мухолифат тимсоли сифатида намоён бўлган Алексей Навальнийнинг обрўси, аксарият қисми Россияда меҳнат муҳожири бўлиб ишлаб келаётган марказий осиёликлар олдида янада кўпроқ жиҳатларга эга. Аслида кўпчилик уни камситувчи баёнотлар қилган, на фикридан қайтган ва на узр сўраган миллатчи сифатида қабул қилишади.

2010 йилда Навальний коррупцияни ошкор қилувчи сифатида диққат марказига тушди. 2011 йилда Россия сиесатида ўз блоги, ижтимоий тармоқлардан унумли фойдаланиши ва коррупцияга қарши фондини очиши эвазига танилди. Унинг 19 январь куни ютуб тармоғига чиқарилган, қора денгиз соҳилидаги Путининг қасри тўғрисидаги тергов-ҳужжатли фильми 100 миллиондан ортиқ томошабинни жалб қилди.

Унинг ошкора танқиди қимматга тушди: Навальний ва унинг акаси бир неча бор ҳибсга олиниб қамоққа ташланишди. 2020 йили 20-августда у заҳарланди, бироқ немис шифоҳонасида даволаниб ҳаёти сақлаб қолинди. Bellingcat тергов гуруҳининг маълум қилишича, унга бўлган суиқасд ортида Россия махфий хизматлари туради.

Унинг ҳаётига таҳдид бўлишига ва қамоққа олиниш хавфи бўлишига қарамасдан, Навальний 17 январьда Россияга қайтиб келди. У дарҳол қўлга олинди ва шундан буён Россиядаги сиёсий қаршилик ва демократия тимсолига айланди, 23 январ куни эса, 1990-йиллардан бери кузатилмаган миқдорда, минглаб россияликларни кўчаларга чиқишларига сабабчи бўлди.

2 февральда у муддатдан олдин озодликка чиқиш шартларини бузганликда айбли, – деб топилиб, яқин уч йилга озодликдан маҳрум қилинди.

 

Рус миллатчилари билан куч бирлаштириш.

Гарчанд Навальнийнинг ҳаракатлари унинг шахсий жасоратини намоиш килсада, унинг Марказий Осиё ва Кавказдан келган муҳожирларга ва Қримнинг мавқеига тегишла очиқ баёнотлари, йигирма йиллик Путин ҳукмронлиги меваси коррупция ҳолатини таҳлил қилишда қўлланадиган – демократия ва инсон ҳуқуқлари дискурсига зид келади.

Навальнийнинг бу масаладаги қарашларини аниқлаш учун Global Voices Санкт-Петербургдаги Европа Университети профессори, Марказий Осиё ва Россиядаги марказий осиёлик муҳожирлар бўйича етакчи мутахассис Сергей Абашин билан суҳбатлашди:

Десять лет назад политик участвовал в ежегодных «русских маршах», которые имели откровенный ксенофобский посыл. На выборах в мэры Москвы в 2013 году одним из главных пунктов выступлений Навального была тема миграции, с которой он предлагал бороться, причём его риторика изобиловала ксенофобскими выпадами против среднеазиатских и кавказских мигрантов, обвинение их в преступности, террористической угрозе, чуждости культуры.

Ўн йил бурун, сиёсатчи ҳар йил ўтказиладиган, очиқ ксенофоб мазмунга эга бўлган “рус маршларида” иштирок этар эди. 2013 йилдаги Москва мэрлигига сайлов давомида Навальний чиқишларининг асосий нуқталаридан бири – миграция бўлган. У миграцияга қарши курашни таклиф қилар эди ва унинг нутқи Марказий Осиё ва кавказлик муҳожирларга қарши қаратилган ксенофоб туҳматларга, уларни жиноийликда, террористик хавфда, маданиятининг бегоналигида айблашларга бой эди.

Ўн йилдан бери Россияда яшаб келаётган Рашид (хавфсизлик нуқтаи назаридан исми ўзгартирилган) исмли ўзбек муҳожири Global Voices га шундай дейди:

В России именно он был одним из тех кто вынес из маргинального, не нормального дискурса в либеральный негативное отношение к мигрантам, негатив к кавказскому региону.

Ғайриоддийлик, маргиналликдан либерал муомалага – муҳожирларга ва кавказ минтақасига салбий муносабатда бўлишни олиб чиққан инсон айнан шу (Навальний) бўлади.

Ноқулай ўтмишни таҳрирлаш.

2016 йилдан бошлаб Навальний ва унинг жамоаси ўтмишдаги чиқишлари аҳамиятини камайтиришга, Россияга Марказий Осиё ва Кавказдан бўлган миграция ҳақидаги нозик  гапларни четлаб ўтишга интилишди. Бунда улар бу гаплар Навальнийнинг ижтимоий мавқеига қанчалик зиён етказишини англаб етгани эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шунга қарамай баъзи ноқулай ҳолатлар ҳали ҳануз мавжуд. 2008 йилги Россия-Грузия уруши натижасида Россия – Грузиянинг бир қисмини аннексияси билан якунланганини кўриб турган Навальний, Москва ҳаракатларини қўллаб-қувватлади ва ҳаттоки ўз блогида грузинларга нисбатан камситувчи сўзларни қолдирди.

2017 йил апрель ойидаги президент сайловлари арафасида Навальний, Россиядаги  энг катта таъсирга эга бўлган видео блоггер – Юрий Дудьга берган интервьюсида миллатчи эканлигини рад этди.

Мезбон нима учун Қозоғистон фуқароларига виза жорий қилиб туриб, Россия фуқаролари учун Германия визаларни бекор қилиши лозимлигини сўраганда, Навальний шундай жавоб берди: “Мен Марказий Оиёликлар Россияга келаётганини кўриб турибман. Мен бунда ҳеч қандай қадрият кўрмаябман”.

Бироқ иқтисодий ва демографик кўрсаткичлар бошқача маълумот беради. Россия тўхтовсиз ўз аҳолисини йўқотиб боряпти. Россияга бўлган миграция эса бу кўрсаткичларнинг ҳаддан зиёд салбий бўлшини олдини олябти. COVID-19 пандемиясидан олдин Россияда бир неча миллион асосан марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари бўлган. 2020 йилнинг ноябрь ойида расмий рақам 1.8 миллионни ташкил қилди. Бироқ аниқ сонлар мавжуд эмас, чунки кўпчилик муҳожирлар Россияга визасиз кириш рухсат этилган мамлакатлардан келишади ва кўп ҳолларда ҳужжатларини расмийлаштирмай юришади.

Марказий осиёлик муҳожирларнинг ўрни оғир саноатдан тортиб қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳасигача шу қадар муҳимки 2021 йилда, Россия ҳукумати Тожикистон ва Ўзбекистондан келадиган меҳнат муҳожирларига ўткир эҳтиеж мавжудлигини тасдиқлади.

Меҳнат муҳожирларининг муҳимлиги ҳаммага маълум факт экан, нимага Навальний ўтмишда муҳожирлар нафақат муаммо, балки таҳдид деб ҳам айтади? Профессор Абашин шундай деб изоҳлайди:

Навальный является популистским и прагматичным политиком, идеология не является для него основным принципом и он больше ориентируется на настроения своей потенциальной российской аудитории. Если в обществе вновь появится сильный запрос на анти миграционную программу и если эта тема опять выйдет на первый план в общественных настроениях, потеснив темы Украины, Запада, ковид-19, я думаю, что Навальный способен вернуться к антимиграционной с ксенофобскими элементами риторике.

Навальний популист ва прогматик сиёсатчи. Мафкура у учун асосий тамоил эмас. У кўпроқ ўзининг россиялик аудиторияси кайфиятига қарайди. Агар жамиятда миграцияга қарши мавзуга эҳтиёж пайдо бўлса ва бу мавзу Украина, Ғарб билан муносабат ҳамда пандемия мавзуларини четга суриб қўйса, Навальний ўз нутқидаги ксенофоб қарашларига яна қайтиши мумкин.

Рашид ҳам ўхшаш фикрларни илгари суради:

Вряд ли он не понимает насколько важны мигранты для экономики России. Но он должен пользоваться поддержкой простых людей, кого можно убедить что во всем виновата нынешняя власть, которая передала мигрантам всю работу, и поэтому сейчас в России все так плохо.

“Навальний муҳожирларнинг Россия иқтисодиёти учун қай даражада муҳимлигини тушунмаётган одамга ўхшамайди. Бироқ у оддий одамларни қўллаб қувватлашларига муҳтож. У одамларни муҳожирларга ишларни бериб қўйган ҳозирги ҳукумат ҳамма муаммоларда айбдорлигида, айнан шу учун Россияда бугун шароит шу қадар ёмонлигида ишонтириш керак.”

 

Мулоқотни бошлаш

Муаллифлар, марҳамат қилиб кириш »

Кўрсатмалар

  • Барча шарҳлар, модератор томонидан кўриб чиқилган. 1 дан ортиқ шарҳ қолдирманг, акс ҳолда спам сифатида қабул қилинади.
  • Илтимос, бошқаларни ҳурмат қилинг. Нафрат уйғотувчи, ҳаёсиз, ва шахсга тажоввуз қилувчи шарҳларга рухсат берилмайди.