Ҳамма тиллар ҳам бор эканми? Биз Global Voices мақолаларини фуқаролик медиани барчага етиб брориши учун таржима қиламиз.

1980-йилларда Венгрия қишлоқлари ядровий чиқиндиларни сақлаш режаларига қарши курашишганлари ҳақида.

Венгриянинг Эфола қишлоғидаги ратушада 1990 йилда бўлиб ўтаётган йиғин. Фото Atlatszo.hu, CC BY-NC-SA 2.5.

Мазкур мақола венгер ва инглиз тилида нотижорат журналистик тадқиқотлар Атлацо (Atlatszo) ташкилотида нашр қилинган. Таҳрирланган кўриниши Global Voices билан ҳамкорликнинг бир қисми сифатида нашр қилинмоқда.

Ўтган асрнинг 80-йилларида Венгриянинг Бода қишлоғи яқинида ҳудуднинг ядровий чиқиндиларни узоқ муддатли сақлашга яроқлилигини аниқлашга мўлжалланган геологик  тадқиқотлар олиб борилиши ҳақида маълумот тарқатилди. Венгрия учун Пакш АЭСи ва Пакш 2 реакторидан ҳосил бўлган чиқинди ёқилғиларни сақлаш учун репозитарий керак эди, чунки бу чиқиндиларни бошқа Россияга жўнатишнинг имкони бўлмай қолди.

Бода атрофидаги тадқиқотлар ҳали ҳануз якунланмаган; бироқ фақат бир нечта кишигина Венгрия ҳудудида ядровий чиқиндилар учун икки марта идеал жой топилгани эслашади. Уларнинг бирортаси ҳам қурилмаган, чунки маҳаллий аҳоли уюшиб, давлат ва қудратли АЭСга қарши туриб олишган. Қуйида Венгрида социализмнинг сўнгги ўн йилликларида кичик гуруҳларнинг қудратли куч эгаларига қарши курашиш уддасидан чиққанлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

Темир парда ортида ядровий чиқиндиларга қарши фаоллик

1960-йиллардан бошлаб Венгрияда ядровий чиқиндиларни сақлаш учун мўлжалланган иккита репозитарий мавжуд. Бу ерда тиббиёт, ўқув муассасаларидан, ҳамда Пакш АЭСида ҳосил бўлган баъзи бир чиқиндилар сақланади. Солимар (Solymár) репозитарийси 1960 йилдан бошлаб 1974 йилга қадар фаолият кўрсатган, яна бир бошқаси Пюшпёкзилягеда (Püspökszilágy) бугунги кунга қадар фаолият юритмоқда.

Бироқ ядровий чиқиндилар учун янада кўпроқ янги жойлар керак бўлган, янги тадқиқотлар бошланиб юборилиб, жароён журналист ва ҳуқуқшунос Янош Хаваси ( János Havasi) томонидан ҳужжатлаштириб борилган, ва у 1989 йилда бу мавзуда китоб нашр қилган.

1981 йилда олиб борилган тадқиқот 4 та жойни тавсия қилади. Уларинг учтаси бартараф этилиб, биттаси – Магярэгреги (Magyaregregy) қишлоғи қолган. Бу Пакш АЭСининг қуйи ва ўрта даражадаги радиоактив материалларини сақлаш учун жой эди.

Маҳаллий аҳоли бундан шок ва ҳайратда қолган  – улар расман огоҳлантирилмаган ҳам. Улар бу режалар ҳақида миш-мишлардан билиб қолишган. Уларнинг баъзилари махфий равишда уюшишни бошлашади. Улардан бири маҳаллий шифокор Лахос Бихари (Lajos Bihari) бўлган. Ўша даврдан бери илк бор у бизга ҳикоя қилиб берди.

Унинг Атлацога айтишича ядровий чиқиндиларга мўлжалланган ҳудуд кўмир ва бошқа минералларга бой бўлган ва уларни қазиб олиш имкони агарда бу ерда ядровий чиқиндихона қурилган тақдирда имконсиз бўлиб қоларди. Унинг фикрича унинг фарзандлари ва набиралари келажаги учун бу минерал заҳираларни ҳимоя қилиш керак бўлган.

У соҳага мутасадди бўлган маҳаллий партия секретарига буни тушунтиради. Улар Ласло Каполи  (László Kapoly) вазир ўринбосарини ҳудудга бориб ўз кўзи билан кўришга ундайдилар. Каполи қишлоққа ташриф буюрган вақтида маҳаллий аҳоли уни, ҳудуднинг чиқинди сақлаш учун ноқулайлигига кўндиради.

1982 йилда Саноат Вазирлиги буюртмасига биноан ўтказилган тадқиқот, ҳудуднинг ядровий иншоотлар учун ноқулайлиги ҳақида хулоса чиқаради.

Сабаби бу ерда тупроқ осонлик билан силжишида ва сувнинг сизиб чиқишида бўлган, бу ҳудудда бир нечта сув манбаси бўлган. Буларнинг бари бу ерни иншоот учун ноқулай қилган.

Бугунга келиб режаларнинг бекор қилиниши илмий асосланган бўлиб, улар геологик тадқиқотларга асосланган. Шунга қарамай баъзи бир маҳаллий аҳоли бунининг сабаби бошқача бўлган, дейишади. Еши катта аҳолининг айтишича бу ерда, коммунистик партия етакчилари ов қилишни хуш кўришган ва агарда бу ерда ядровий чиқиндилар сақланганда эди, ов қилишнинг имкони бўлмас эди.

Яна бир қишлоқнинг қаршилиги

Мадьярегрегидан кейин эътибор бошқа қишлоққа – Эфолага (Ófalu) қаратилган. Янги мўлжалланган ҳудуддаги маҳаллий аҳоли ҳам огоҳлантирилмаган. Улар шунчаки бир нечта оғир техникаларнинг ҳудудда геологик тадқиқот олиб бораётганнини кўриб қолишган холос. Ратушаларда ўтказилган бир неча учрашувлардан кейин, режалар ошкор бўлган.

Суръатда: Венгия Коммунистик партия мулозимлари 1989-йили Эфолада. Фото Atlatszo.hu, CC BY-NC-SA 2.5.

Кўплаб олимларнинг бу ернинг яроқлилигини савол остига қўйишган бўлишсада, ишлар давом этган ва 150 миллион Венгрия форинти тадқиқотлар ва қурилишга тайёргарлик ишларига сарфланиб бўлган. Аҳвол худди ғишт қолипдан аллақачон кўчгандек туюлган.

Шунга қарамай бир неча маҳаллий аҳоли петиция бошлашган, уларнинг орасида Ференц Веклер (Ferenc Wekler) ва унинг хотини ҳам бўлган. Веклернинг Beszélő журналига берган интервьюсига кўра, унинг хотини ўрнидан қўзғалишга мажбур қилади. Аввал улар нодавлат нотижорат ташкилот тузишга ҳаракат қилишади, бироқ буни 1985 йилда имкони бўлмайди. Лекин унинг хотини бўш келмайди. У маҳаллий ҳокимликда учрашувлар ташкиллаштиради, олимларни мустақил фикрларини билдиришга ундайди, режалаштирилаётган ҳудуд атрофидаги тўрт қишлоқ аҳолиси билан биргаликда ижтимоий қўмиталар тузади.

“Биз ўз даври учун жуда илғор бўлган кўп ишлар қилганмиз” – дейди у.

Веклернинг айтишича кўп нарсалар уларнинг муваффақиятига таъсир кўрсатган. Улардан бири 1987-йилга келиб, сиёсий муҳит ўзгаргани эди. Бундан ташқари улар номи чиққан, ўз фикридан қайтмайдиган олимларни топишга муваффақ бўлишган, улар шу қадар машхур бўлишганки, уларнинг фикрлари билан ҳисоблашмасликнинг имкони бўлмаган.

Веклер эфолаликларнинг матбуот томонидан қўллаб-қувватланганлигига ҳам урғу беради.

Матбуотда ҳукуматга қаршилик қилаётган кичик йигитча ҳақида ҳикоя пайдо бўлган. Маҳаллий аҳоли ўша даврда Атом Энергияси бўйича Ҳалқаро Агентлигининг ўша даврдаги раиси Ханс Бликс (Hans Blix) фикрини билишган.

Охир оқибат, ядровий чиқиндилар репозитарийси қурилмай қолган. Сўнгги сўз бир гуруҳ олимлар ҳудуд объект учун геологик нуқтаи назарда мос келмаслиги ҳақида фикрларини билдирганликларидан кейин айтилган.

Қурилиш учун рухсатнома берилмасликка сўнгги қарор 1988 йили апрель ойида эълон қилинган. 1990 йилда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ишлар вазири Эфолуда ядровий чиқиндилар қабристони қурилмаслиги ҳақида баёнот қилган.

Суръатда: Эфолу яқинида 1987-йилда геологик тадқиқотлар. Фото Atlatszo.hu, CC BY-NC-SA 2.5.

Пакш АЭСи вакиллари 1990 йилнинг февралида ўтказилган пресс конференцияда “Эфолуликлар сиёсий муносабатларда илғорроқ эканликларини ва ўша давр Венгриядаги мавжуд сиёсий вазиятдан ўз манфаатлари йўлида усталик билан фойдаланганликларини”, – тан олишган. Улар қўшимча қилишича бу вазиятдан улар тегишли хулосалар чиқариб, эндиликда маҳаллий аҳолининг қўллаб қувватлашисиз ҳеч қачон чиқиндихона қурмайдиган бўлишган. Шу билан биргаликада чиқиндихона қурмаслик қарори илмий эмас, сиёсий бўлганлигини таъкидлашган.

Бода (Boda) қишлоғи ядровий чиқиндилар учун навбатдаги майдонча

Ўша прессконференция давомида ҳукумат Бода қишлоғи ёнида унинг узоқ муддатли чиқиндилар учун яроқлилига юзасидан янги тадқиқотлар бошлаганлиги ҳақида эълон қилинган.

Бундан ташқари, Эфолудан бир неча километр нарида Батаапати  (Bátaapáti)да қисқа муддатли репозиторий қурилган. Иншоот 2012 йилда расман очилган.

Шунга қарамай Батаапатининг қурилиши ҳам бахсли бўлган. Энергетика масалалари билан шуғулланадиган Энергиклаб (Energiaklub) нодавлат ташкилоти  Келажак авлод Омбудсменини 2008 йилда Батаапати қурилишига эътибор қаратишини сўради.

Энергиклаб директори Эстер Матиас (Eszter Mátyás) нинг айтишича омбудсман Батаапатининг лицензиялаштириш жароёнида қонун бузилишларни топган, мансабдорлар бир неча маротаба ноқонуний рухсатномалар беришган. Бундан ташқари ядровий чиқиндилар солинган бочкалар объектда, унинг геологик яроқлилиги текширилмай ва ер ости омборхоналар қурилмай туриб жойлаштирилган.

Матиаснинг айтишича Энергиклаб Бодада нима кечаётганлигини диққат билан ўрганиб боради. Хатар анча юқори, чунки шу пайтгача Венгрия фаққатгина паст ва ўрта даражадаги ядровий чиқиндилар учун репозиторийлар қурган.

Бодада режалаштирилаётган иншоот юқори даражали радиоактив материаллар, жумладан Пакш АЭСи ва кейинчалик Пакш2 реакторининг ишлатилган ёқилғиси учун узоқ муддатли репозитарийга айлантирилади.

Мазкур мақола, Эстер Катус (Eszter Katus) томонидан тайёрланган бўлиб инглиз тилига Анита Комевес (Anita Kőműves) томонидан ўгирилган ва Atlatzo.hu томонидан Энергиклаб  билан ҳамкорликда уларнинг Венгриядаги энергетика масалалари юзасидан олиб борилган қўшма тадқиқотлари қисми сифатидан тайёрланган. Компания ҳақида маълумот Opten томонидан тақдим қилинган.

Мулоқотни бошлаш

Муаллифлар, марҳамат қилиб кириш »

Кўрсатмалар

  • Барча шарҳлар, модератор томонидан кўриб чиқилган. 1 дан ортиқ шарҳ қолдирманг, акс ҳолда спам сифатида қабул қилинади.
  • Илтимос, бошқаларни ҳурмат қилинг. Нафрат уйғотувчи, ҳаёсиз, ва шахсга тажоввуз қилувчи шарҳларга рухсат берилмайди.