- Global Voices ўзбек тилида - https://uz.globalvoices.org -

«Биз бот эмасмиз!». Берлинда минглаб одамлар, Европа Иттифоқининг «Интернетга юклаш фильтрларини ўрнатиш» бўйича таклиф қилган регламентига қарши намойишга чиқишди.

Категориялар: Ғарбий Европа, Шарқий ва Марказий Европа, Германия, Инсон ҳуқуқлари, Қаршилик, Рақамли фаоллик, Сўз эркинлиги, Технологиялар, Ҳуқуқ, Цензура, GV ҳимояси
[1]

2 март, 2019 й. Берлиндаги Европа Иттифоқи Муаллифлик Ҳуқуқи Қоидаларининг 13-моддасига қарши намойиш  Суръат муаллифи Tim Lüddemann, (CC BY-NC-SA 2.0.)

2 Март куни Берлин кўчаларида, тахминан 5,000 одамлар, маълумотларни Интернетга жойлаштириш ва онлайн улашишнинг динамикасини тубдан ўзгартиришга қаратилган, Европа Иттифоқининг муаллифлик хуқуқлари қоидалари тўғрисидаги таклифига қарши ўз норозиликларини билдиришди.

Европа Иттифоқи муаллифлик ҳуқуқи қоидаларининг (EU Copyright Directive) 13 Моддаси йирик интернет ва ижтимоий медиа платформаларда «дастлабки цензура» тизимини тадбиқ қилишга қаратилган бўлиб, YouTube каби Интернет платформаларда «Юклаш фильтрлари» (Upload Filters) яъни фойдаланувчиларга муаллифлик хуқуқи ҳимояланган контентларни юклашга тўсқинлик қилишга мўлжалланган механизмни ўрнатишни талаб қилади.

Намойишчилар Германия пойтахтидаги совуқ ҳавога қарамай, Аксел Спрингер оспонўпар биносидан юришни бошлаб, Адлия вазирлиги ва Бренденбург Дарвозаси олдидан ўтишди. Аслида 500 дан ортиқ намойишчилар қатнашиши кутилган эди, лекин, 10 баробардан кўпроқ одамлар Интернет эркинлигини ҳимоя қилиш учун намойишга чиқишди.

Берлинда муаллифлик ҳуқуқлари ислоҳотларига қарши намойишлар. #Uploadfilter

Берлин намойиши рақамли ҳуқуқларни ва ОАВ эркинлигини ҳимоя қилувчи фуқаролик жамияти ташкилотлари ва директиванинг ушбу жиҳатларига қарши сиёсий партиялардан иборат, “Berlin Gegen 13” (Берлин 13 моддага қарши) иттифоқи томонидан ташкиллаштирди.

Европа Рақамли Ҳуқуқлар (European Digital Rights – EDRi) халқаро адвокатлар гуруҳига кўра, 13 модда, Европа Парламенти гуруҳи, Европа комиссияси ва Европа Иттифоқи аъзо давлатлари ўртасидаги ёпиқ-эшик ортидаги муҳокамаларда тузилган. Франция ва Германия томонидан яратилган жорий лойиҳа қораламаси Март ва Апрел ойида ўртасида Европа Парламентида овозга қўйилади ва шундан сўнг қонун сифатида қабул қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, Европа Рақамли Ҳуқуқлар (European Digital Rights – EDRi) халқаро адвокатлар гуруҳи, ушбу таклиф сўз эркинлигини ноқонуний чеклаш ва Интернет орқали билим олиш имкониятини камайтириши ҳақида ҳавотирда эканлигини билдирди:

Махфий муҳокамалар, биз кўрган «Цензура машинаси»нинг энг ёмон версиясини ишга тушириш хулосаси билан якунланди. Фуқаролар сўз эркинлигимизга ҳавф соладиган бундай юклаш фильтрларини тўхтатиш учун ўз овозларини билдиришлари керак.

Берлиндаги намойишлар 13 Моддага қарши энг катта йиғилишларнинг учинчисидир. 16 ва 23 Февралда Кёлн шаҳрида бўлиб ўтган намойишларга ҳам минглаб одамлар йиғилди.

Netzpolitik.org сайти бош муҳаррири, Маркус Беcкедаҳл ўз нутқида [5] Берлиндаги намойишлар тўғрисида фикрларини билдирди: «Биз муаллифлик ҳуқуқига қарши эмасмиз. Балки, юклаш олдиндан қўйиладиган мажбурий фильтрларга қаршимиз!».

Намойишчилар қўлларида We are not bots,» «Diesel filter instead of upload filter», “Save the Internet“ каби ёзувларни кўтариб, «YouToube»чи Вилбойнинг 13 Моддага атаб куйлаган “Wir sind keine bots” (Биз бот эмасмиз!) ашуласини жўр бўлиб куйлашди:

Қўшиқ намойишдан бир кун олдин чиқарилганига қарамай, бир неча кун ичида миллионлаб одамлар YouTube орқали клипни томоша қилишди.

Европа Қароқчилар Партиясидан Европа парламенти аъзоси Жулиа Реда, Европа Парламентитда кўпчиликни ташкил этадиган Марказий-ўнг Европа Халқ Партиясини #SaveYourInternet активист кампаниясининг [11] 23 Март куни бўлиб ўтадиган норасмий норозилик намойиши олдидан овоз беришни давом эттиришга уринаётганлиги ҳақида огоҳлантирди ва фуқароларни активроқ бўлишга чақирди.

Муаллифлик ҳуқуқи директиваси қабул қилинган тақдирда ҳам, рақамли ҳуқуқлар адвокатлари яқин келажакда, онлайн контент муаммоларига автоматлаштирилган техник ечимларни излашга қаратилган сиёсатга қарши янада кўпроқ кураш олиб боради. Европа комиссияси қўмитаси ҳам онлайн платформаларни «терористик контентлар» ни аниқлаш ва тезда олиб ташлаш ёки йўқ қилишда шу каби ечим яъни онлайн платформаларга автоматлаштирилган дастурлардан фойдаланиш мажбуриятини [18] қўювчи таклиф билан чиққан эди.

Январда ойидаги жамоат анжуманида [19], Голландиядаги “Bits of Freedom” рақамли ҳуқуқлар ташкилоти мутахассиси Эвелй Аустин жорий сиёсат дастлабки цензура йўналиши томон кетаётганидан жиддий ҳавотирда эканлигини билдирди:

Биз муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган материаллар, террористик материаллар, шаҳвоний материаллар, нафрат нутқларини аниқлаш учун фильтрлар қўйилиши орқали, ҳар бир айтаётган сўзимиз ва ҳаттоки айтмоқчи бўлган сўзимизни ҳам назорат қилинадиган рақамли ахборот экотизими яратилаётган вазиятни кўриб турибмиз.